Португалия – Испания ўйини ғолиб ва мағлублари ким?

Испания ва Португалия ўртасида кечган 1-тур учрашуви анча муросасиз бўлди ва ўйин жанговар 3-3 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Бу учрашув икки терма жамоа ўртасида Мундиаллардаги 4-ўйин бўлди. Гарчи ўйин дуранг билан ўз якунига етган бўлсада, учрашувнинг баъзи ғолиб ва мағлублари бор. Қуйида шу ҳақида муҳокама қиламиз.

Ғолиб: Криштиану Роналду

Роналду Жаҳон Чемпионатларидаги 12 голидан 3 тасини кеча бўлиб ўтган баҳсда киритишга муваффақ бўлди. Бу ўйинларда португалиялик юлдуз 77 бора рақиб дарвозаси томон зарба берган.

Унинг Испанияга урган биринчи голи пеналтидан бўлишига қарамай, унинг Мундиаллардаги иштироки юқори сифатда давом этаётганини кўрсатиб берди. У бу голлари билан 4 Жаҳон Чемпионатида гол урган 4-футболчига айланди. Шунингдек, у йирик халқаро мусобақаларда қаторасига 8-ўйинда гол урган дастлабки футболчига айланди. Кўпчилик испанлар ўйинни осонликча ютади деб турган бир паллада у жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Мағлуб: Давид Де Хеа

Лорис Кариуснинг Чемпионлар Лигаси финалидаги “хурмача қилиқлари”ни ҳали-бери бирорта дарвозабон қайтара олмайди деб турганда, Де Хеа сал қолса навбатдаги анти-қаҳрамонга айланарди. Биринчи бўлимда Роналдунинг йўллаган зарбасини Де Хеа қайтаришга ожиз қолди. Бу ҳудди машғулотлардагидек бўлди. Ўйиндан олдин қизиб олиш учун дарвозабонлар ўзини у ёққа бу ёққа қараб отишади. Де Хеа ҳам шу ишни бажариш учун отилган бир пайтда тўп ерлаб дарвоза тўрига бориб тушди. Албатта, “Манчестер Юнайтед” посбони энг яхшилардан бири. Бироқ бундай ўйин захирада ўтирганларнинг фойдасига ишлаши аниқ.

Ғолиб: Диего Коста

Ушбу ҳужумчи узоқ вақт Испания термасида ўйнай олмайдигандек таассурот уйғотарди. Уни жамоага киритишнинг мантиқий асоси бор эди. Коста техникага асосланган испанларнинг ҳужумига тажовузкорлик бағишлаши керак. Аммо бу ҳолат олдинлари ҳечам иш бермасди ва Коста қийинчиликка дуч келарди. Бироқ кеча оқшом “Атлетико” вакили ўзини жуда қулай ҳис қилди. Коста икки марта жамоаси фойдасига мувозанатни тиклаб берди.

Мағлуб: видео-такрор тизими (VAR)

Испания термаси таркибида энг баҳсли ҳолат бу Начонинг асосий таркибда ҳаракат қилгани бўлди. Ўнг қанот ҳимоясини Альваро Одриосола ёки янада яхши вариант Сезар Аспиликуэта майдонга туширилиши кутилган эди.

Начо Роналдунинг “Реал”даги жамоадоши ҳисобланади, аммо бу ҳолат Жаҳон Чемпионатида унутилади. Криштиану эса Начони “беш қўл”дай билади. Бу эса Роналдуга жуда қўл келди.

Начо клубдошини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Видео-такрор тизими эса бу вазиятда пеналти бўлганини кўрсатди. Аниқ хато, аммо тизим ҳақ шундай эмасми? Бу хато. Бу вазиятда аниқ ва тоза пеналти йўқ эди. Россияда қўлланила бошлаган янги технология учун бу ижобий бўлмади. Қолган ўйинларда умид қиламизки, “VAR” ўзини керакли эканлигини ҳали исботлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!