Португалия чемпионатида “ғалати гол” урилди (видео)

Кеча Португалия чемпионатининг навбатдаги тур баҳсларига старт берилди. Шу куни мусобақа пешқадами “Порту” ўз майдонида турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган “Тондела” клубини қабул қилди.

Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг йирик ғалабаси билан якунланди. Якуний ҳисоб 4:1.

Эътиборлиси ўйиннинг 54-дақиқасида “Порту” ярим ҳимоячиси Рубен Невеш деярли майдон марказидан рақиб дарвозасини ишғол этишга мувоффақ бўлди.

Қуйида Невешнинг супер голини томоша қилишингиз ва баҳо беришингиз мумкин:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!