Португалия ўртоқлик баҳсида Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча дунёнинг бир қатор мамлакатлари ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро ўртоқлик ўйинлари ўтказишди.

Ҳусусан, кеча Осиё вакили ҳисобланган Саудия Арабистони терма жамоаси сафарда Португалия термасига қарши назорат ўйини ўтказди. Анчайин тажрибали ҳисобланган амалдаги Европа чемпионлари қитъадошларимизга деярли имкон беришмади. Якуний ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди - 3:0.

Қуйида ушбу ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!