
Португалиялик футболчи "Реал"даги сўнгги мавсумини ўтказмоқда
"Реал"нинг португалиялик тажрибали ҳимоячиси Пепе учун жорий мавсум Мадрид клубидаги сўнггиси бўлади, деб хабар тарқатмоқда "Cope" нашри.
Маълумотларга қараганда, Пепе 2017 йилнинг июнь ойида Хитой чемпионати вакили "Хэбей Чайна Форчун" жамоаси билан шартнома имзолашга қарор қилди. Хитойликлар Пепени катта маош билан қизиқтиришди. Улар португалиялик футболчига "Реал"дан олаётганидан уч баробар кўп - йилига 15 миллион евро маош ваъда қилишди.
"Реал" футболчиси клуб билан шартномаси тугаётгани боис "Хэбей Чайна Форчун" жамоасига эркин агент сифатида қўшилади.
Фикрлар