Поветкин рингга қайтишни режалаштирмоқда

11 июль, 16:01 387

Поветкин рингга қайтишни режалаштирмоқда

Россиялик супер оғир вазнли боксчи Александр Поветкин “Мир бокса” (Бокс дунёси) промоутерлик компания бошлиғи Андрей Рябинский билан шу йил охирига қадар яна битта жанг ўтказиш борасида гаплашиб олди. Поветкин  1 июль куни Москвда украиналик Андрей Руденкога қарши рингга чиқиб, очколар бўйича устун келган эди.

– Мен шу йили яна рингга қайтишни истайман ва бунга тайёрман. Биз буни муҳокама қиляпмиз (Андрей Рябинский билан),— дейди Поветкин ТАСС нашрига.

Рябинский ҳам буни тасдилаган: “Поветкиннинг рингга қайтиши ҳақиқат. Аммо биз бу масалани ҳал қилишга шошилмаймиз”.