Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

Олий лига-2017 якунларига оид мақоалар туркумини давом эттирамиз. Бу сафар Тошкентнинг 4 та жамоасидан энг кўп очко олган 6 та жамоа ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

6. "Шўртан". 3 ғалаба, 5 мағлубият. Тўплар нисбати 10:16. 9 очко
Ғузорликлар "Локомотив" ва "Бунёдкор" билан кечган ҳар иккала беллашувда ҳам имкониятни бой берган бўлса, "Пахтакор"ни бир, “Обод"ни икки бора таслим қилишга муваффақ бўлган.

5. "Машъал". 2 ғалаба, 3 дуранг, 3 мағлубият. 8:11. 9 очко
"Машъал" "Обод"ни икки учрашувда ҳам ютган. "Бунёдкор" билан ўйинларда эса муроса кўчасини танлаган. Шунингдек "Пахтакор" билан ўйинда ҳам Муборакликлар бир бора муроса кўчасини танлашган. "Темирйўлчилар" "Машъал"га очко беришмаган.

4. "Металлург". 2 ғалаба, 3 дуранг, 3 мағлубият. Тўплар нисбати 11:13. 9 очко
Бекободликлар Тошкентнинг барча жамоасдиан очко олишган. "Обод" ва "Пахтакор" таслим этилган бўлса, "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Обод" билан меҳмондаги ўйинда клуб 1 очко олган.

3. "Бухоро". 2 ғалаба, 4 дуранг, 2 мағлубият. 5:8. 10 очко
Мавсумни тўртинчи ўринда якунлаган "Бухоро" жамоаси "Обод"дан 4, "Локомотив"дан 3, "Пахтакор"дан 2 ва "Бунёдкор"дан 1 очко олишнинг уддасидан чиқди. Бухороликлар "қалдирғочлар" дарвозасига гол ура олишмади, "Обод" билан ўйинларда эса ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди.

2. "Насаф". 3 ғалаба, 2 дуранг, 3 мағлубият. 11:9. 11 очко
"Насаф" пойтахт жамоаларига қарши учрашувларда 11 очко жамғарган. Ана шу очколарнинг 6 таси "Обод", 4 таси "Пахтакор" ва 1 таси "Бунёдкор" билан ўйинларга тўғри келди. Вице-чемпион бўлган "аждарлар" чемпионга айланган "темирйўлчилар"дан очко ололмади.

1. "Нефтчи". 4 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият. Тўплар нисбати 7:11
Тошкент клубларининг кушандаси "Нефтчи" бўлди. Фарғоналиклар "Пахтакор"ни икки марта, "Бунёдкор" ва "Обод"ни 1мартадан мағлуб этишган. Фарғонадан очко билан қайтган пойтахтнинг ягона жамоаси "Локомотив" бўлди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!