Пойтахтимиз дзюдо бўйича халқаро йиғинга мезбонлик қилмоқда

8 январь, 22:12 449

Пойтахтимиз 6- январдан буён дзюдо бўйича халқаро йиғинга мезбонлик қилмоқда. 

Ушбу йиғинда дунёнинг 6 мамлакатидан келган 230 нафар спортчи иштирок этмоқда ва машғулотларга терма жамаомизнинг асосий ва ёшлар таркиби жалб этилган. Машғулотлар кунига икки маҳал ташкил этилган.

 Ўзбекистон Таэквондо федерациясига қарашли “Истиқлол” спорт мажмуасида давом этаётган йиғин 13 январга қадар давом этади.