Пойтахтимиз каратэ бўйича Марказий Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

6 декабрь,2017, 17:33 306

Пойтахтимиз каратэ бўйича Марказий Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 24-25 декабрь кунлари Тошкентдаги “Универсал” спорт саройида каратэ бўйича катталар, кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Осиё каратэ федерацияси (WKF) ҳамда Ўзбекистон миллий каратэ федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу турнирда Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Турманистондан келган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Унда спортчилар қуйидаги вазн тоифаларида баҳс олиб боришади.

Эркаклар

Катталар
55 кг
60 кг
67 кг
75 кг
-84 кг
+84 кг

Кадетлар
52 кг
57 кг
63 кг
-70 кг
+70 кг

Ўсмирлар
55 кг
61 кг
68 кг
-76 кг
+76 кг

Аёллар

Катталар
50 кг
55 кг
61 кг
-68 кг
+68 кг

Кадетлар
47 кг
54 кг
+54 кг

Ўсмирлар
48 кг
53 кг
59 кг
+59 кг

Шунингдек, мусобақа олдидан 21-23 декабрь кунлари ҳакамлар учун семинарлар ва имтиҳонлар ташкил этилади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.