Пойтахтимизда қизлар ва уй бекалари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди (фото)
26 ноябрь, 09:35 | 625

Пойтахтимизда "Гимнастика барча учун" шиори остида мусобақа бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси қошидаги яккакураш турлари бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Гимнастика барча учун” шиори остида қизлар ва уй бекалари ўртасида мусобақа ўтказилди.

 Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Гимнастика федерацияси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Тошкент шаҳри ва вилоятидан 350 га яқин иштирокчи ғолиблик учун баҳс олиб борди. 

Мусобақа иштирокчилари орасида гимнастрада билан мунтазам шуғулланаётган спортчилар билан бирга мактаб ўқувчилари, уй бекалари, корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳам борлиги мамлакатимизда спорт аҳолининг барча қатлами ўртасида кенг оммалашаётганидан далолатдир. 

Мусобақада жамоалар тайёрлаган композициялар ижро маҳорати, рақс ва гимнастика элементларини бажариш қобилияти бўйича баҳоланди. 

Бекобод шаҳри жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 

("Гимнастика барча учун" шиори остида ўтказилган мусобақадан олинган айрим фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз:)

(Манба:uza.uz)

Теглар Gimnastika barcha uchun Toshkent shahar Улашиш

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002