Пойтахтимизда анъанавий каратэ-до бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди (фото)

Тошкентда ўтказилган анъанавий каратэ-до бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубогида юзга яқин спортчи баҳслашди.

 Мусобақа Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда Анъанавий каратэ-до федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Турнирда Отабек Ражаббоев, Азизбек Тўлқинов, Давлатбек Абдуғаффоров, Шамшодбек Бозорбоев, Жаҳонгир Шодиев, Гулсиной Солмонова, Сарвиноз Бозорбоева, Наврўза Муҳаммадризаева, Мухлиса Абдуфаттоева, Дилшода Алиакбарова ўз ёш тоифасида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди. 

(Манба:uza..uz)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!