Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги старт олди (фото)

11 июнь,2017, 16:35 526

Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги старт олди (фото)

Бугун Тошкент тиббиёт академияси ўйингоҳида енгил атлетика бўйича Владимир Андреев хотираси учун мамлакат очиқ кубоги ўйинлари бошланди.

Владимир Андреев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий. Енгил атлетика бўйича миллий терма жамоаси Бош мураббийи сифатида қатор йиллар фаолият олиб борган. Унинг шогирдлари: Олег Веретельников 1993 йилда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин, 1994 йилда Осиё ўйинларида кумуш, 1998 йилда Осиё ўйинларида олтин медалга сазовор бўлган. Леонид Андреев 2002 йили Жаҳон чемпиони, Пекин Олимпиадаси финалчиси бўлди. Светлана Радзивил 2006 йили ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпиони. Виталий Смирнов ва Павел Андреев Осиё чемпионлари, Рифат Ортиқов, Марат Ҳайдаров Осиё чемпионати совриндорларидир.

Ўзбекистон кубоги мусобақаларида 15 та жамоага бирлашган 376 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Мусобақанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда йиғилганлар Владимир Андреев ҳақида илиқ фикрлар билдиришди.

Мусобақа давом этмоқда.

 

Ўхшаш хабарлар