Пойтахтимизда фахрийлар ўртасида шахмат турнири бошланди (фото)

22 август, 22:05 159

Пойтахтимизда фахрийлар ўртасида шахмат турнири бошланди (фото)

  Бугун эрталаб соат 10:00 да мамлакат шахмат федерацияси залида 44 нафар фахрий дона суришга киришди. Республикамизнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган шахматчилар швейцарча услубда  9 тур ўйнайди.

1-тур натижаларига кўра, самарқандлик Муродулла Ибодуллаев ва тошкентлик Рустам Маматқулов, Раббим Мунасибов (Жиззах) ва Абдуҳаким Назаров (Самарқанд) партияларида дурангга имзо чекилди. 20 шахматчи эса ўз ҳисобига ғалабани муҳрлади.

  Мусобақа давом этмоқда.