Пойтахтимизда рапид бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда кубоги мусобақалари старт олди (фото)

Кеча пойтахтимиздаги республика шахмат федерацияси биносида рапид бўйича мамлакат чемпионати ҳамда кубоги мусобақалари бошланди. Мамлакатимизнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган 115 нафар шахмат ихлосмандлари иштирок этаётган турнирда Ортиқ Ниғматов 4 имкониятдан 4 очко олган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Шунингдек, Олег Артеменко (Тошкент), Ёқубжон Холматов (Тошкент вилояти), Абдумалик Абдусалимов (Қашқадарё), Элбек Жуманов (Сирдарё), Сарварбек Олимжонов (Тошкент)лар ҳисобида ҳам шунча очко бор.

Бугун мусобақалар давом этади. Рапид бўйича яна 5 та тур ўйналгач, мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади. 29 июндан бошлаб эса блиц бўйича беллашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!