462 0

Мана бир неча кундирки, республика болалар ва ўсмирлар шахмат мактабида Марказий Осиё минтақавий саралаш ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг учинчи тур ўйинлари.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтаётган баҳсларда 5 иштирокчи олдинда. Улар икки имкониятдан икки очкони қўлга киритишган:Нодирбек Абдусатторов, Самандар Шермухаммадов (Ўзбекистон), Петр Костенко (Қозоғистон), Сапармурат Отабоев (Туркманистон), Муҳаммад Хусанхўжаев (Тожикистон).

Аёллар ўртасида бўлиб ўтаётган баҳсларда ўзбекистонлик Халқаро гроссмейстерлар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Сарвиноз Қурбонбоева етакчилик қилмоқда. Улар ҳисобида икки имкониятдан икки очко бор. Айни дамларда бу икки шаҳмат усталари ўзаро баҳс олиб боришяпти.

Мусобақалар давом этмоқда.

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98