Пойтахтимизда шахмат бўйича Марказий Осиё минтақавий турнири старт олди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Халқаро шахмат федерацияси ва мамлакатимиз шахмат федерациясининг 2017 йил тақвимига кўра, яна бир нуфузли мусобақа бошланди. Шу йилнинг 16-25 июнь кунлари шахмат бўйича эркаклар ўртасида Жаҳон кубогига ва аёллар ўртасида Жаҳон биринчилигига Марказий Осиё мамлакатларидан минтақавий саралаш мусобақалари бўлиб ўтади.

Мазкур чемпионат ФИДЕнинг расмий чемпионати ҳисобланиб, унда эркаклар ўртасида 1- ва 2-ўринни эгаллаган спортчилар 2017 йилнинг сентябрь ойида Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогига йўлланма оладилар. Аёллар ўртасида 1-ўринни олган шахматчи эса 2018 йил Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Кеча мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Халқаро шахмат федерацияси Президенти Кирсан Николаевич Илюмжинов иштирок этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!