Пойтахтимизда шахмат бўйича Тошкент опен турнири старт олди

2 май,2017, 18:55 486

Пойтахтимизда шахмат бўйича Тошкент опен турнири старт олди

Ўзбекистон сўнгги йилларда шахмат бўйича бир қатор нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилиб келмоқда. Яқинда якунига етган Осиё чемпионатида вакилларимиз умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритган эди. Орадан бироз вақт ўтиб эса пойтахтимиз яна бир халқаро турнир, аъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Г.Агзамов XI халқаро Ташкент опен мусобақаларини ўзида қабул қилмоқда. Бугун ушбу мусобақа олдидан матбуот анжумани ташкил этилиб, турнирга старт берилди.

chess_4

Ўзбекистонда шахмат ҳар доим ҳаоли ўртасида оммавийлиги билан ажралиб турган. Бу тарихдан бизга яхши маълум. Ҳозирда ҳам бу спорт турига эътибор ҳар доимгидан кучли. Бунинг самараси ўлароқ кўплаб халқаро гроссмейстерлар етишиб чиқмоқда. Улар орасида мамлакатингизнинг биринчи гроссмейстери Георгий Агзамов ва Рустам Қосимжоновларни алоҳида таъкидлаб ўтмасак бўлмайди. Бу Ўзбекистонда федерация томонидан ишлар яхши йўлга қўйилганини англатади. Ўйлайманки, бу йилги Тошкент Опен турнир юқори савияда ўтади, – дейди мусобақа бош ҳаками Ашот Вардапетян.

Мазкур мусобақа 2007 йилдан бери анъанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда. Ҳозирги вақтга қадар бу мусобақа орқали кўплаб спортчиларимиз халқаро спорт унвонлари талабларини бажардилар. Халқаро рейтингларини оширишга муваффақ бўлмоқдалар. Шунингдек, ёш шахматчиларимиз халқаро гроссмейстерлар билан биргаликда ўз спорт маҳоратларини оширмоқдалар.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Халқаро шахмат федерацияси, Осиё шахмат федерацияси ва Ўзбекистон шахмат федерациясининг 2017 йилги тақвим режасига кўра, 1-11 май кунлари Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтади.

 

 

Бу йилги мусобақага ўзгартириш киритилган ҳолда, "А" ва "Б" гуруҳларида ташкил этилди. Турнирнинг "Б" гуруҳида 12 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар иштирок этиши мумкин. Турнирда 15 давлатдан ташриф буюрган 140 нафар спортчилар иштирок этмоқда. Мазкур мусобақада испаниялик Олег Корнеев, грузиялик Гагунашвили Мераб, украиналик Бортнюк Олександр, белоруслик Ступак Крилл, қозоғистонлик Муртас Кажгалеев ва Павель Котцур, эронлик Поуррамезанали Амирезза, озарбайжонлик Вугар расулов, арманистонлик Тигран Котанжиан сингари таниқли халқаро гроссмейстерлар қатнашадилар.

chess_2.

Ўзбекистонлик спортчилардан Жаҳонгир Воҳидов, Нодирбек Абдусаттаров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Сарвиноз Қурбонбоева, Ирина Геворгян, Ҳумоюн Бегмуратов ва бошқа ёш иқтидорли шахматлчиларимиз ютримиз шарафини ҳимоя қилади.                                              

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.