Пойтахтимизда теннис бўйича Халқаро турнир старт олди (фото)

13 март, 23:45 547

Пойтахтимизда теннис бўйича Халқаро турнир старт олди (фото)

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида Халқаро теннис федерацияси (ITF) мусобақалари тақвимидан жой олган ўсмирлар ҳамда қизлар ўртасидаги нуфузли турнир бошланди.

Анъанавий мусобақада Ўзбекистон, Россия, Буюк Британия, Сербия, Кипр, Беларусь, Жанубий Африка Республикаси, Чехия, Руминия, Қозоғистон, Покистон, Қирғизистон, Таиланд, Сурия, Украина, Исроил, Латвия, Словакия ҳамда Болгариядан келган теннисчилар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Манба:uza.uz