Пойтахтимизда ёпиқ сув ҳавзаси фойдаланишга топширилди (Фото)

Пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янги, усти ёпиқ сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди. 

Бектемир туманида қад ростлаган замонавий, усти ёпиқ сузиш ҳавзаси шу ерда истиқомат қиладиган аҳоли, айниқса, болалар учун муносиб совға бўлди. 

– Мактабимизда ташкил этилган ўн олти спорт тўгарагида 750 ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланмоқда, – дейди тумандаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Тоҳир Эгамқулов. – Тарбияланувчиларимиз мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда юқори натижаларга эришиб келмоқда. Усти ёпиқ сузиш ҳавзасининг фойдаланишга топширилгани мактабимизда сузиш тўгарагини ташкил этиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, туманимизда сув спорти турларини оммалаштиришга, ўғил-қизларнинг янада соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишига, келажакда улар орасидан жаҳон ва Олимпия чемпионлари етишиб чиқишига замин яратади. 

(Манба:uza.uz)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!