Пойтахтимиздаги профессионал жанглар олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, 5 май куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича профессионал жанглар ташкил этилади.

Мазкур жангларда Ўзбекистон, Танзания, Россия, Грузия ва Индонезиядан боксчилар рингга чиқади. Кечада 8 та жанг ташкил этилиб, улардан 3 таси асосий ва 5 та андекард тўқнашувлари ҳисобланади.

> Бокс кечасининг барча жуфтликлари билан танишинг

Эртага, 4 май соат 10:00да “Radisson Blu” меҳмонхонасида мазкур жанглар олдидан мураббийлар, боксчилар ва ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Кечки соат 18:00да “Next”да  очиқ машғулотлар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, кечанинг марказий жангида профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров россиялик Владимир Чудиновга қарши WBC Silver камари учун баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!