Премьер-лиганинг жорий мавсумдаги рамзий терма жамоаси эълон қилинди

20 апрель, 15:50 427

Премьер-лиганинг жорий мавсумдаги рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Профессионал футбол ассоциацияси (PFA) ўз талқини бўйича Англия премьер-лигасининг жорий йилги мавсум рамзий терма жамоасини эълон қилди. 

Унга кўра айни дамда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган "Челси" ва "Тоттенхэм" жамоаларидан 4тадан футболчи ушбу рўйхатдан жой олган. Қуйида рамзий терма жамоа билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин:

Дарвозабон - Давид де Хеа ("Манчестер Юнайтед");

Ҳимоячилар - Кайл Уокер, Дэнни Роуз (иккаласи ҳам "Тоттенхэм"), Гари Кэхилл, Давид Луис (иккаласи ҳам "Челси");

Ярим ҳимоячилар - Н'Голо Канте, Эден Азар (иккаласи ҳам "Челси"), Садио Мане ("Ливерпуль"), Деле Алли ("Тоттенхэм");

Ҳужумчилар - Харри Кейн ("Тоттенхэм"), Ромелу Лукаку ("Эвертон").

"МЮ"га икки йил олдин сотиб юборган ҳимоячисини ортга қайтармоқчи

Эден Азар “Реал” ўтишга рози бўлди