Превью: «Машъал» – «Нефтчи»

18 июнь, 10:45 82

Превью: «Машъал» – «Нефтчи»

«Машъал» жамоаси олий лиганинг 14-турини Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасига қариши ўтказади. Урашув Ғузор шарҳридаги маркизий ўйингоҳда ўказилади.

«Машъал» (Муборак) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар:
Владислав Цейтлин (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Артем Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Григорий  Ртвеладзе.


“Машъал“ ҳамда “Нефтчи“ шу кунга қадар ўзаро 32 маротаба куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Водийликлар 32 баҳснинг 20тасида ғалаба қозонишган. 11 та ўйинда “Машъал”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар шу кунга қадар олий лигада бир марта дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати ҳам “Нефтчи” фойдасига 58-32. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 61 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал” 31 очколик бўлган.

“Нефтчи”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:0. “Машъал”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 3:0 ни ташкил этади.
Муборакда ўтган сўнгги 7 учрашув:

23.04.2016 «Машъал» - «Нефтчи» 1:2
26.08.2015 «Машъал» - «Нефтчи» 2:1
12.09.2014 «Машъал» - «Нефтчи» 1:0
22.09.2012 «Машъал» - «Нефтчи» 3:0
10.06.2011 «Машъал» - «Нефтчи» 3:2
16.10.2010 «Машъал» - «Нефтчи» 3:0
02.04.2009 «Машъал» - «Нефтчи» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ўтган йили Муборак ва Фарғонада бўлиб ўтган икки ўйинда ҳам меҳмон жамоа ғалаба қозонган.

Бу жамоалар ўртасидаги Муборакда кечган 16та учрашувнинг 9тасида “Машъал” зафар қучган. “Нефтчи” 7 марта “Машъал”ни мағлуб этиб қайтган.