Превью. “Металлург”-“Сўғдиёна”

Ўзбекистон Суперлигаси 5-тур доирасида “Сўғдиёна” Бекободда “Металлург” жамоасига қарши баҳс олиб боради. "Сўғдиёна" матбуот хизмати жамоаларнинг Бекободдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этди.

Ўтган мавсумда

Биринчи давра 7-турида “Сўғдиёна” меҳмонда “Металлург”га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу баҳснинг 9 дақиқасида Ислом Қобилов ҳисобни очган эди. 21 дақиқада Достон Турсунов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келган бўлса, 49 дақиқада Ғулом Ўрунов ҳисобни пенальтидан қисқартиришга муваффақ бўлган эди. 54 дақиқада Жаҳонгир Абдумўминовнинг ошириб берган тўпини Мирғиёс Сулаймонов дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа ўйинда 3:1 ҳисобда “Металлург” ғалаба қозонган эди.

Иккинчи давра 25-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди. Баҳснинг 37 дақиқасида Иззатилла Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, 46 дақиқада Аюбхон Нўмонов ҳисобни тенглаштирди. Санжар Рашидов 80 дақиқада жарима зарбасидан унумли фойдаланиб гол киритди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида (90+3) Иззатилла Абдуллаев ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келган бўлса, сўнгги дақиқаларда Алишер Зиёвутдинов (90+6) гол киритди. Ўйин 3:2 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланди.

Ўйинни Зокир Қодиров бошқаради

“Металлург” – “Сўғдиёна”

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), С.Абдураҳмонов (Тошкент).

Назоратчи – Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар – Л.Қўчқоров

Ўзаро устунлик

“Металлург” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 32 бор куч синашишган.“Металлург” ҳисобида 12 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 13 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик жиззахликлар томонида: 45:48. “Металлург” ўзаро ўйинларда 43 очкони қўлга киритган бўлса , “Сўғдиёна” 46 очкони қўлга қиритган. “Металлург”нинг энг йирик ғалабаси 4:2, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти ҳам 4:0

“Металлург” майдонида сўнгги 5 йилда ўтган барча учрашувлар:

12.05.2017 «Металлург» – «Сўғдиёна» 3:1
05.03.2016 «Металлург» – «Сўғдиёна» 2:1
26.08.2015 «Металлург» – «Сўғдиёна» 1:2
14.05.2014 «Металлург» – «Сўғдиёна» 2:1
20.04.2013 «Металлург» – «Сўғдиёна» 0:2

Ўзаро ўйин ҳақида факт: Бекободдаги 16 та ўйиндан 11 тасида “Металлург” , 2тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Ўйин вақти ва соати

Асосий таркиб учрашуви 6 апрель куни 20:00 да “Металлург” стадионида ўтказилади.

Футболчилар ҳақида маълумот

Бир неча йиллар давомида “Металлург” шарафини ҳимоя қилиб келган Дилмурод Каримов, Жаҳонгир Абдумўминов, Алишер Зиявуддинов, Дониёр Одиловлар илк бор собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!