Превью: “Қўқон-1912” – “Машъал”

Бугун «Машъал» «Қўқон-1912”» жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар олий лигада 11 бора тўқнаш келишган. “Машъал” олтита баҳсда ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида 2 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбати 19-10 муборакликлар фойдасига. “Машъал” ўзаро ўйинларда 21 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912”да 9 очко бор.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:

04.11.2016 «Қўқон-1912» – «Машъал» 1:1

12.09.2015 «Қўқон-1912» – «Машъал» 2:1

07.05.2003 «Қўқон-1912» – «Машъал» 0:2

13.04.2002 «Қўқон-1912» – «Машъал» 3:1

14.10.1995 «Қўқон-1912» – «Машъал» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган бешта ўйиннинг иккитасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Икки учрашувда дуранг қайд этилган. Бир бор Муборак клуби сафардан ғалаба билан қайтган.

Ҳакамлар

Шанба куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувини Жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан бири – Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади, иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан. Учрашувда захира ҳаками сифатида Жасур Мухоторов ишлайди. Ҳакамлар ишини Олег Дачев назорат қилади.

Учрашувга ПФЛ вакили сифатида Аҳрол Иноятов ташриф буюради.

Олий лига

21-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ж. Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви 16 сентябрь, шанба куни соат 16:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!