Президент кубогида қайси боксчиларимиз рингга чиқади?

 

5 июнь бокс бўйича Қозоғистон президенти кубоги мусобақаси бошланади. Юқори нуфузли мусобақа иштирокчи терма жамоалар учун Германияда бўладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Тошкент ўтказилган Осиё чемпионатида тўққизта олтин медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Қозоғистондаги турнирда асосан истеъдодли ёш боксчиларни синовдан ўтказади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан SPORTS.uz ахборот порталига хабар беришларича, Қозоғистон президенти кубогида мамлакатимиз шарафини Нодиржон Мирзахмедов, Аброржон Қодиров, Абдулҳай Шорахматов, Сулаймон Латипов, Улуғбек Комилов, Бобо-Усмон Ботуров, Маҳмуд Ғоипов, Козим Мардонов, Мирзобек Ҳасанов ва Равшан Исмоилов ҳимоя қилади.

Қизлар мусобақасида Турсуной Раҳимова, Ёдгорой Мирзаева ҳамда Нафиса Асқарова рингга чиқади. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!