Про-лига. “Сурхон”даги "келди-кетдилар" ҳақида

Термизликлар 7 июль куни Тошкент вилоятининг Чорвоқ тоғ ҳудудида тайёргарликни бошладилар. Таъкидлаш керакки, “Сурхон”нинг мураббийлар штабида ҳам, таркибида ҳам жиддий ўзгаришлар кузатилиши рўй бермоқда.

Дилшод Нуралиев истеъфога чиқарилганидан кейин унинг мураббийлар штаби ҳам тўлиқ ишдан бўшатилганди. Янги бош мураббий этиб тайинланган Игорь Шквирин ўзи учун янги мураббийлар штабини йиғди. “Нефтчи” жамоасида ишлаган Абдумалик Ҳакимов, “Пахтакор” академиясида селекционер мураббий бўлиб ишлаган Абдумажид Тоиров ва бухоролик Геннадий Кочнев Шквиринга яқиндан ёрдам бермоқдалар.

Энди таркиб масаласига тўхталадиган бўлсак, Ислом Иномов, Илҳом Алижонов, Иброҳим Раҳимов ва Фарҳод Тожиев “Сурхон”ни тарк этишди. Яна айрим ўйинчиларга ҳам жавоб берилиши мумкин. Айни пайтда жамоа таркибида бир қатор янги ўйинчилар шуғулланишмоқда. “Қизилқум”дан Сергей Прохоров, “Истиқлол”дан Қаҳрамон Маҳаммаджонов, “Нефтчи”дан Отабек Аҳмаджонов, “Металлург”дан Жамшид Юсупов, шунингдек, Тожикистоннинг “Регар ТадАЗ” жамоасидан Сирожиддин Аллаев термизликларнинг машғулотларига қўшилишган. Шквирин трансфер ойнаси ёпилгунига қадар яна бир қатор ўйинчилар билан келишувга эришишни мўлжаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!