Профессионал бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ярим финал жанглари. LIVE

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун Самарқанд шаҳрида профессионал боксчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати иккинчи ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

Дастлаб кечада учта кўргазмали жанг бўлиб ўтади. Унда боксчилар 3 дақиқадан 6 раунд беллашади.

Самарқанддаги кураш спорт мактабида ўтадиган иккинчи ярим финал жанглари натижаларини LIVE тарзда кузатиб боринг.

Асосий беллашувларда эса боксчилар 3 дақиқадан 6 раунд жанг қилади.

50,802 кг: Раҳимбаев Дониёр (Хоразм) - Эгамбердиев Юнус (Қашқадарё) - Жанги муддатидан олдин тўхтатилди. Хоразмлик ютди.

53,525 кг: Назаров Олим (Тошкент) - Алланазаров Йўлдош (Хоразм) - Тошкентлик боксчи бир овоздан ғолиб деб топилди.

57,153 кг: Тўраев Акмалшоҳ (Бухоро) - Қўзиев Санжар (Қашқадарё) - Акмалшоҳ финалга йўл олди.

61,235 кг: Ҳасанов Илҳом (Хоразм) - Мавлянов Меҳрож (Самарқанд) - Меҳрож олтин медал учун рингга чиқадиган бўлди.

63,503 кг: Дўсмуродов Улуғбек (Навоий) - Турсунбоев Исломбек (Фарғона) - Улуғбек ғалаба қозонди.

66,678 кг: Мамажонов Акромжон (Фарғона) - Илҳомов Фарруҳ (Хоразм) - Акромжон чемпионлик учун жанг қилади.

69,850 кг: Жамолхонов Акмалхон (Фарғона) - Гаипов Ислом (Тош.вил.) - Акмалхон финалга йўл олди.

76,203 кг: Ражаббоев Муҳиддин (Тошкент) - Олимов Муслим (Фарғона) - Муслим финалга йўл олди.

79,378 кг: Камолдинов Шоҳруҳбек (Тошкент) - Султонов Ойбек (Андижон) - Шоҳруҳбек ғалаба қозонди.

+90,892 кг: Қўчқоров Ғайбулло (Наманган) - Мирзаев Асқар (Қашқадарё) - Ғайбулло олтин медал учун рингга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни Андижон вилояти Хонобод шаҳрида ўтказилган илк ярим финал жангларида дастлабки финалчилар аниқланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!