Профессионал боксчиларимиз навбатдаги жангларини ўтказишди

  • 17 декабрь, 2017, 20:05
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал боксчилар ўртасида ўтказиладиган мусобақада ҳамюртларимиздан Мирзоҳиджон Абдуллаев ва Шаробиддин Жўрахонов рингга кўтарилди.

Жорий йилнинг апрел ойида профессионал фаолиятини бошлаган боксчимиз Мирзоҳиджон Абдуллаев учинчи жангини россиялик дебютант Эдуард Зариповга қарши ўтказди. 4 раунд этиб белгиланган жанг якунларига кўра, ҳаюртимиз бир овоздан ғолиб деб топилди. Бунгача у иккита жанг ўтказиб, иккаласида ҳам зафар қучган.

> Икки нафар боксчимиз профессионал фаолиятини нокаут билан бошлади

Яна бир боксчимиз Шаробиддин Жўрахонов (2-3-1, КО2) фаолиятидаги жангини россиялик Владислав Красношеинга (2-0-1, КО2) қарши ўтказиб, қизиқарли ва муросасиз кечган тўқнашувда дуранг қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!