Профессионал боксчимиз Аҳрор Муралимов Кличконинг собиқ рақиби билан куч синашади

  • 25 январь, 2018, 09:20
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Аҳрор Муралимов фаолиятидаги 20-жангини 16 феврал куни АҚШнинг Невада штатида ўтказади. 8 раунд этиб белгиланган жангда унга америкалик Брайант Женнингс рақиблик қилади.

Бу боксчи ўз вақтида супер оғир вазн тоифасида номдор чарм қўлқоп усталари Луис Ортис, Артур Шпилька ва Владимир Кличкога қарши чемпионлик жангларида иштирок этган. У шу вақтга қадар профессионал рингда 23 та жанг ўтказиб, 21 ғалаба (12 нокаут) ва 2 мағлубият қайд этган.

Аҳрор Муралимов профессионал фаолиятини 2010 йили бошлаган. Шу вақтга қадар у 19 та жанг ўтказиб, улардан 16 тасини (13 нокаут) зафар қучган бўлса, 3 тасида мағлубият аламини тортган. У сўнгги 3 та ўтказилган жангларнинг барчасида имкониятни бой берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!