Профессионал боксчимиз Ботиршер Обидов бугун 25 ёшини қаршиламоқда

  • 31 январь, 2017, 13:05
  • 0
  • Бокс

Профессионал боксда муваффақиятли фаолият олиб бораётган боксчиларимиздан бири Ботиршер Обидов бугун ўзнинг таваллуд айёмини нишонламоқда.

24 ёшли Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси профессионал рингдаги илк жангини 2015 йилнинг 27 февралида бошлаган ва ўшанда Йоглис Дувенгирни мағлубиятга учратган.

botirsher obidov

Шундан сўнг боксчимиз яна 7 та жанг ўтказиб, 5 ғалаба ва биттадан дуранг ва мағлубият қайд этди. У сўнгги марта ўтган йилнинг 11 ноябрида рингга чиқиб, Лас-Вегасдаги T-Mobile Arena мажмуасида рингга чиққан.

Биз боксчимизни бугунги айём билан муборакбод этиб, навбатдаги жангларида ғалабалар тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!