Профессионал боксчимиз Жамшид Рихсиев кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди

13 ноябрь,2016, 12:17 1231

Профессионал боксчимиз Жамшид Рихсиев кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди

Профессионал боксчимиз Жамшид Рихсиев кеча, 12 ноябрь куни Украинадаги “Terminal” номли муз майдони саройида ташкил қилинган бокс кечасида иштирок этди.

Профессионал бокс жангларида беш йилдан буён қатнашиб келаётган ҳамюртимиз фаолиятидаги саккизинчи жангини мезбон боксчиси Арам Фаниянга қарши ўтказиб, фаолиятидаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Жамшид Рихсиев бунгача етти маротаба катта рингга кўтарилган ва шундан бештасини ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, қолган иккитасида мағлубият аламини тортишга мажбур бўлган.

Унинг рақиби Арам Фаниян эса етти марта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган.

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.