Профессионал боксчимиз Хуршидбек Норматов кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди

12 ноябрь,2016, 15:05 1081

Профессионал боксчимиз Хуршидбек Норматов кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди

Кеча, 11 ноябрь куни Филадельфияда (АҚШ) йирик профессионал бокс кечасида ҳамюртимиз Хуршид Норматов (2-0-0, 1 КО) ўзининг учинчи жангини ўтказди. Мазкур бокс кечасида жами 10 жанг ўтказилди.

24 ёшли андижонлик боксчи 6 раундлик жангда 35 ёшли америкалик Ленвуд Дойзерга (10−13−2, 5 КО) рингга кўтарилиб, фаолиятидаги учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Норматов Fight Promotion промоутерлик компанияси билан 15 та жанг учун уч йиллик шартнома имзолаган. 25 июнь куни дебют жангини Ромон Барберга (6−11−0, 5 КО) қарши ўтказиб, зафар қучган эди. 23 сентябрь куни эса Томас Бернардни (5−4−0, 3 КО) нокаут учратиб, иккинчи ғалабасини нишонлади.