Пуйоль: Видеотакрорлар футболнинг жозибасига таъсир қилмайди

1 апрель, 14:24 303

Пуйоль: Видеотакрорлар футболнинг жозибасига таъсир қилмайди

Каталониянинг “Барселона” клуби ва Испания терма жамоаси собиқ аъзоси Карлес Пуйолнинг фикрича видеотакрорлардан фойдаланиш ҳакамларга ўйинни адолатли бошқаришига ёрдам беради. Унинг сўзларига кўра бу технологиялар асло футболнинг асосини ўзгартириб юбормайди.

“Футбол ривожланишда давом этмоқда ва бу жуда яхши. Энди ўйиндаги қайд этилган ҳисоблар янада адолатли бўлади. Ҳакамларнинг иши жуда қийин ва уларга ёрдам зарар қилмайди. Қолаверса, бу билан футболнинг жозибаси ўзгармайди”, - дейди Пуйол.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  ФИФА президенти Жанни Инфантино 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учрашувларида видеотакрорлардан фойдаланмоқчи эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.