Пуйоль кузатган "Пахтакор" - "Олмалиқ" ўйинига қанча мухлис ташриф буюрди?

14 ноябрь,2017, 13:33 335

Пуйоль кузатган

9 ноябр куни бўлиб ўтган Олий лига 28-туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги баҳсга 11 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди.

Аниқроғи, Карлес Пуйоль кузатиб борган мазкур баҳсни стадиондан томоша қилиш учун 11 067 нафар мухлис ташриф буюрди. Қайд этиш жоиз, бу мавсум “Пахтакор” майдонида ўтган ҳеч бир баҳсга бунчалик кўп томошабин тушмаган эди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Бу мавсум “шерлар”нинг ўз майдонидаги ўйинини ўртача 4207 нафар мухлис стадиондан туриб кузатди. Бу борада “Пахтакор” "клуби Бухоро", "Навбаҳор", "Динамо", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" жамоаларидан сўнг олтинчи энг яхши натижани қайд этди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.