Пхёнчхан-2018: Йиғла, Канада ёхуд немисларнинг афсонавий ғалабаси

Пхёнчханда ўтаётган қишки Олимпия ўйинларининг хоккей бўйича баҳсларида  иккинчи финалчи номи ҳам аниқланди.

Биринчи ярим финал қарама-қаршилигида Чехия терма жамоаси россиялик хоккейчилар билан куч синашиб,0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Иккинчи жуфтликда эса ўз тарихида илк марта ярим финалга етиб келган Германия термаси Канада хоккейчилари билан кечган муросасиз баҳсда 4:3 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Таъкидлаш жоиз, Канада терма жамоаси Олимпиадада ҳали "Бундестим"га бирор марта мағлубиятга учрамаган эди. 

Олимпиада-2018, Хоккей

23.02.2018

Канада 3 – 4 Германия

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!