Пьянич: "Барселона" ПСЖни қай аҳволга солганини кўрдик, биз буни такрорламаслигимиз керак

12 апрель,2017, 09:10 740

Пьянич:

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич кеча бўлиб ўтган “Барселона”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Футболчининг сўзларига кўра ҳали ҳеч нарса аниқ эмас.

“Ҳар иккала жамоа ажойиб ўйин намойиш этди. Биз ҳурсандмиз ва 3:0 бу биз учун яхши натижа. Аммо, ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Барчамиз “Барселона” ПСЖни қай аҳволга солганини кўрдик ва биз бу хатога йўл қўймаслигимиз керак. Барселонада эҳтиёт бўлиб ўйнашимиз лозим, бу эса жуда қийин. Рақиб жамоа таркибида истеъдодли футболчилар кўп ва биз уларнинг кучли томонларини биламиз”, - дейди босниялик футболчи Tribal Football нашрига берган интервьюсида.

"Ювентус" "Барселона" дарвозасига жавобсиз 3та тўп йўллади

Туриндаги кичик сенсация ёҳуд "Ювентус"-"Барселона" учрашуви видеошарҳи