Пьянич: Кубок финалида “Ювентус” ва “Милан”нинг имкониятлари тенг

 

“Ювентус” жамоаси ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич “Милан”га қарши кечадиган Италия Кубоги финали олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ювентус” учун мамлакат Кубогида ғалаба қозониш жуда муҳим, чунки биз янги совринларга ташнамиз. “Милан” – кучли жамоа, уларга қарши ўйнаш қийин бўлади. Финал баҳсида ҳар икки жамоанинг имкониятлари тенг – 50 га 50. Шу сабабли, ғалаба қозониш учун ўйинга бир нима қўшишимиз зарур. Италия Кубоги финали ажойиб ўтади”, – деди Пьянич.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Милан” ўртасидаги Италия Кубоги финали 9 май куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. Ўйин Римдаги “Олимпико” стадионида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!