Пьянич: "Реал" билан муросасиз ўйин кутиб турибди

29 май, 16:30 257

Пьянич:


“Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич “Реал” билан бўладиган ЕЧЛ финал учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин 3 июнь куни Уэльс пойтахти Кардиффда бўлиб ўтади.

Финалда майдонга тушар экансан, сени кучли рақиб билан музосасиз баҳс кутиб туради. “Реал” ажойиб мавсумни ўтказди ва амалдаги чемпион ҳисобланади. Жамоа бир йил аввал бош совринни қўлга киритган эди. Шунинг учун бизни кучли клуб билан ўйин кутиб турибди. Ҳар бир позиция учун муросасиз кураш бўлади. Бунга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Финалда кучлилар ютади, – дейди Пьянич УЕФА расми сайтига.

Пьянич бу мавсум 46 ўйинда 8 гол (13 пас)га муаллифлик қилган.