Пьянич машғулотларга қайтди

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли боснялик футболчи бундан аввалроқ сонида оғриқ ҳис қилаётган эди. Бироқ, Пьянич сафга қайтгани билан унинг 14 октябрда “Лацио”на қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, Пьянич жорий мавсум А Сериянинг жами 6та учрашувида майдонга тушган ва ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!