ҚРФФ бош котиби ўзбекистонлик ОФК инструкторига миннатдорчилик билдирди

 

Шу йилнинг 12–18 июнь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида футзал бўйича Марказий Осиёда ягона саналган ОФК инструктори — ўзбекистонлик Аваз Максумов томонидан футзал бўйича Level 2 лицензияси учун ўқув-курслари ўтказилди.

Ўқув-курсларда жами 17 нафар мураббий иштирок этиб, якунда барчаси AFC Futsal Coaching Level 2 лицензиясига эга бўлди. Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси (ҚРФФ) бош котиби М.Сиддиқов олиб борилган назарий ва амалий машғулотлар учун Аваз Максумовга миннатдорчилик билдирди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

“Шу йилнинг 12–18 июнь кунлари Бишкек шаҳрида ўтказилган AFC Futsal Coaching Level 2 ўқув-курсларини олиб борган ОФК инструктори Аваз Максумовга профессионаллиги ва чуқур билими учун Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси, мамлакатимиз футбол жамоатчилиги ва шахсан ўз номиндан миннатдорчилик билдираман. Келгусида ҳам мамлакатларимиз ва футбол ривожи учун ҳамкорлик қилишдан умидвормиз”, – дейилади ҚРФФ бош котиби хатида.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!