Қарши шаҳрида энг сара полвонлар аниқланмоқда

Қарши шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилди. Бугунги кун дстуридан эркаклар ўртасида 60, 66 кг аёллар ўртасида эса 48, 52, 57, 63 кг вазн тоифаларида энг яхши полвонлар аниқланиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон кураш федерациясидан маълум қилишларича, бугунги кун баҳсларида 150 нафар полвон гиламга кўтарилади.

Хусусан, 66 килограмм вазн тоифасида ўтказиладиган баҳслар анча қизғин бўлиши кутилмоқда. Сабаби, ушбу вазнда ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиблари Шаҳрам Аҳадов, Руслан Бўриев, Вьетнамда ўтказилган Осиё соҳил ўйинлари олтин медали соҳиби Миржон Тўхтаев кабилар ғолиблик учун гиламга чиқишади.

Қайд этиш жоиз, айни пайтда полвонлар баҳси давом этмоқда. бироздан сўнг кун натижалари билан сизларни таништирамиз.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!