Қаршида фақат Нигина қолди
Қарши шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган Халқаро теннис федерацияси мусобақалари тақвимидаги турнирда ҳамюртларимиздан фақатгина Нигина Абдураимова қолди.
Мусобақанинг асосий тўрида иштирок этган теннисчиларимиздан саккиз нафари биринчи учрашувдаёқ мағлубиятга учради. Фақатгина биринчи рақамда сараланган Нигина Абдураимова қийинчилик билан ғалабага эришди.
Теннис маликалари Қарши кортларида маҳорат кўрсатмоқда
Дастлабки учрашувда руминиялик Михаэла Бузарнеску билан рақобатлашган Нигина уч сет давом этган учрашувни 7:6, 6:7, 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
Нигина Абдураимова чорак финалга чиқиш учун Россия вакиласи Анастасия Фролова билан рақобатлашади.
Фикрлар