Қаршида мураббийлик лицензияси учун курслар ўтказилмоқда

 

Шу кунларда Қарши шаҳридаги "Насаф" футбол мактабида мураббийлар учун навбатдаги курслар бўлиб ўтмоқда. Унда 25 нафар мураббий “В” лицензияси учун таҳсил олмоқда.

Иштирочилар орасида "Насаф" ва "Шуртан"  ПФК қошидаги футбол мактаби мураббийлари ва вилоятдаги бир катор  ёш мураббийлар  борлигини айтиш лозим. Шунингдек, уч нафар қорақалпоғистонлик мураббийлар ҳам таҳсил олаётгани ҳақида маълумот олдик.

Амалий ва назарий машғулотларни ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб боряпти. 23 августдандан бошланган ўқув-курслари 12 сентябргача давом этиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!