Қаршида профессионал бокс кечаси ўтказилди (фото)

12 апрель, 00:05 1367

Қаршида профессионал бокс кечаси ўтказилди (фото)

Қарши шаҳрида Амир Темур хотирасига бағишланган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада мамлакатимизнинг энг кучли профессионал боксчилари билан бирга Туркманистондан келган чарм қўлқоп устасилари ҳам ғолиблик учун рингга чиқди.

Турнирда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Равшан Муҳаммажонов (Тошкент) - Равшан Рашидов (Наманган)

Сардор Музаффаров (Тошкент вилояти) - Дониёр Эргашев (Фарғона)

Ориф Убайдуллаев (Қашқадарё) - Жасур Бердикабулов (Туркманистон)

Амирхон Мансуров (Қўқон) - Алишер Ҳабибуллаев (Тошкент вилояти)

Дилмурод Бозорбоев (Андижон) - Зиёвуддин Фозилов (Туркманистон)

Улуғбек Холов (Қарши) - Исломиддин Назарбоев (Тошкент вилояти)

Олим Назаров (Тошкент) - Ҳумоюн Рустамов (Фарғона)

Мирзоҳид Абдуллаев (Андижон) - Достонбек Эркинов (Андижон)

Достон Турдиев (Андижон) - Азамат Эргашев (Бухоро)

Қашқадарёлик Дилшод Зайниев ва пойтахтлик Жавоҳир Фозилов ўртасидаги беллашувда дуранг қайд этилди.

SPORTS.uz