Қаршидаги янги стадион чипталари сотувга чиқди

 

30 июнь, жума куни Қарши шаҳридаги “Насаф” клубининг уй учрашувлари бўлиб ўтадиган “Марказий” стадионнинг тантанали очилиши бўлади.

Шу куни Ўзбекистон Кубоги-2017 чорак финалининг дастлабки учрашувида “Насаф” жамоамиз Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоаси билан баҳс юритади.

“Марказий” стадионнинг очилиш маросимига бағишланган концерт ва расмий тадбирлар соат 18:00дан бошланади. Футбол учрашуви эса 19:30да бошланади.

Мазкур учрашув учун махсус чипталар чиқарилди. “Марказий”га ташриф буюрган мухлислар учрашувдан олдин таниқли санъаткор Даврон Ғоипов иштирокидаги концертни ва стадион очилишига бағишланган расмий тадбирларни томоша қилишади.

Чипталар стадион қошидаги кассалар орқали бугундан сотувга чиқарилади.

Чипта нархлари қуйидагича:

CIP сектор  – 20 000 сўмдан

Марказий секторлар  (1, 2, 6, 7, 8) – 15 000 сўмдан

2-қаватдаги секторлар (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18) – 10 000 сўмдан

Дарвоза ортидаги секторлар (3, 4, 5, 9, 10, 11) – 8 000 сўмдан

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!