Қашқадарё дербисининг бошланиш вақти маълум бўлди

15 май, 14:55 179

Қашқадарё дербисининг бошланиш вақти маълум бўлди

 

Олий Лиганинг навбатдаги, 11-турда Қашқадарё воҳасининг икки жамоаси ўзаро ҳисоб-китоб қилади.

Қашқадарё дербиси мақомига эга бўлган “Насаф” – “Машъал” учрашуви 18 май пайшанба куни яна Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:30да бошланади.

Бир кун аввал, яъни 17 май куни мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўзаро беллашади. Бу учрашув ҳар доимгидек, Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.