Қашқадарё вилояти чемпионати. 2-тур  бахслари якунланди

27 май, 11:03 173

Ўхшаш хабарлар

Қашқадарё вилояти чемпионати. 2-тур  бахслари якунланди



 

Қашқадарё вилояти  футбол федерацияси томонидан бу йилги мавсумга старт берилди.

Ички чемпионатда жами 18 та жамоа иштирок этмоқда. Ушбу ҳафта 2-турнинг барча учрашувлари бўлиб ўтди.

2-тур натижаларига кўра, Элбек Жўраев шогирдлари “Қарлиқ”(Муборак) жамоаси  рақиблар дарвозасига 7та тўп киритишиб  6 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида карвонбошлик қилмоқда.

Қамашининг “Зафар” жамоаси эса   ўз майдонида  Қарши олимпия заҳиралари коллежининг “Олимпия”  жамоасини қабул қилди. Ушбу  баҳсда мезбонлар қамашиликлар 2:0 ҳисобида чемпионатдаги иккинчи ғалабасини нишонлашди.

2-турнинг икки баҳсида футбол мухлислар “ голлар шоуси”га гувоҳ бўлишди.

“Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари  2001 йилларда туғилган тарбияланувчилардан иборат “Насаф-ФМ”жамоаси “Чироқчи” жамоаси меҳмони бўлишди.

Мазкур баҳсда  ёш “насафчилар”  ўзиларидан 15-20 ёшдан катта бўлган чироқчилик футболчиларга қарши  майдонда кураш олиб боришди.

Асабий тарзда ўтган учрашувда  Азамат Алиқулов шогирдлари йирик кўринишдаги 7:4 ҳисобида мағлубият аламини тортиб кўришди. Иккинчи голлар шоуси кичик “қарши дерби”сида кузатилди “Бинокор”-“Қарши” жамоалари ўртасида кечган шиддатли баҳсда қаршилик йўлбарслар  Арслон Шаропов шогирдари  ҳамшаҳрилари дарвозасига нақд 8 та тўп киритишди. Якуний ҳисоб . 8:2  

 2-тур натижалари билан танишинг:

“Ҳисор”(Шаҳрисабз)- “Машъал-ФМ(Муборак) ” 0-0

“Семруғ”(Яккабоғ)-“Шўртан-ФМ”(Ғузор) 1-2

“Новқат –CITY”(Касби)-“Кўкдала”(Чироқчи) 3-1

“Аланга”(Косон)-“Қарлиқ”(Муборак)  1-3

“Бинокор”(Қарши)-“Қарши”(Қарши)  2-8

“Чироқчи”(Чироқчи)-“Насаф-ФМ”(Қарши) 7-4

“Зафар”(Қамаши)-“Олимпия”(Қарши ОЗК) 2-0

“Турон”(Қарши ҚСКХК )-“Нефтчи”(Китоб) 3-0

 

“Нишон”(Нишон)-“Навбаҳор”(Касби) жамоалари ўртасидаги учрашув қолдирилди

 

2-турдан  кейинги вазият:

Жамоалар:                                              Ў      0 

1.”Қарлиқ”(Муборак)                          2      6

2.”Зафар”( Қамаши)                             2      6

3.”Қарши”(Қарши)                               2      4

4.”Новқат-CITY”(Касби)                     2      4

5.”Машьал-ФМ”(Муборак)               2      4

6.”Ҳисор”(Шаҳрисабз)                       2      4

7.”Чироқчи”(Чироқчи)                      2      3

8.”Нишон”(Нишон)                             1      3

9.”Шўртан-ФМ”(Ғузор)                     2      3

10.”Кўкдала”(Чироқчи)                    2      3

11.”Турон”(Қарши ҚСКХК)             2       3

12.”Навбаҳор”(Касби)                      1       1

13.”Олимпия”(Қарши ОЗК)            2       1

14.”Насаф-ФМ”(Қарши)                   2       1

15.”Бинокор”(Қарши)                      2        1

16.”Семруғ”(Яккабоғ)                       2       0

17.”Аланга”(Косон)                            2       0

18.”Нефтчи”(Китоб)                          2        0