Қашқадарё вилояти чемпионати: 5-тур якунлари

Ҳафтанинг дам  олиш кунлари Қашқадарё вилояти чемпионатида 5- тур учрашувлари бўлиб ўтди.
5-тур майдон эгаларига аталди, боиси 5 та жуфтликнинг 4тасида мезбонлар ғалаба нашидасини сурди.
Мазкур турда ўтган турлар каби икки баҳсда ҳам йирик ҳисоблар қайд этилди. 
Қарши олимпия заҳиралари коллежининг “Олимпия” жамоаси ўз майдонида “Нишон” жамоаси билан ўзора баҳс олиб боришди. Шиддатли ўйинда  Сардор Раҳимқулов шогирдлари олимпиячилар мавсумнинг 5-турига келиб дастлабки ғалабасини тантана қилишди.  Учрашувда 7:2 ҳисоби қайд этилди.
 Чироқчининг“Кўкдала” жамоаси ҳам “Олимпия” жамоаси сингари ўз майдонларида мавсумдаги илк ғалабасини қулга киритишди. Улар Қаршининг “Бинокор” жамоаси билан кечган баҳсда   йирик  6:3 ҳисобида устун келишди. 
Ушбу турда  пешқадам  “Қарлиқ”жамоаси  дам олишди  улар ”Насаф-ФМ”жамоасига қарши баҳс олиб бориш керак эди.  “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари  тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги ўзбекистон чемпионатига иштирок этаётганлиги туфайли ушбу тур қолдирилди.  Муборакликлар ҳамон 12 очко билан карвонбошлик қилмоқда.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ЧЕМПИОНАТИ.
5-тур. 10 июн (Якшанба)
Ҳисор- Зафар-4:3
Олимпия-Нишон-7:2
Турон-Новқат-CITY-0:2
Кўкдала-Бинокор- 6:3
Чироқчи-Қарши- 4:1

НАВБАТДАГИ УЧРАШУВЛАР
6-тур. 16 июн (Жума)
Семурғ-Олимпия
Машъал-ФМ- Турон
Навбаҳор-Нефтчи
Зафар-Кўкдала
17 июн (Шанба)
Новқат-CITY -Қарлиқ
Нишон-Қарши
Бинокор-Насаф-ФМ
Аланга-Чироқчи

5-турдан  кейинги вазият:
Жамоалар:                                           Ў    Тўплар     О
1.”Қарлиқ”(Муборак)            4     16-9     12
2.”Новқат-CITY”(Касби)       5     12-11   10
3.”Зафар”(Қамаши)               4     12-7     9
4.”Шўртан-ФМ ”(Ғузор)         4      10-6     9
5.”Кўкдала”(Чироқчи)           5      8-7        9
6.”Чироқчи”(Чироқчи)           4      19-13   7
7.”Олимпия”(Қарши ОЗК)      5     10-9    7
8.”Машьал”(Муборак)           4     6-4         7
9.”Ҳисор”(Шаҳрисабз)          5    6-10       7
10.”Нишон”(Нишон)              4    15-9        6
11.”Семурғ”( Яккабоғ)           4      5-6      6
12.”Навбаҳор”(Касби)           3     8-3      4
 13.”Қарши”(Қарши)              4     12-9       4
14.”Аланга”(Косон)                3     4-4        3
15.”Турон”(Қарши ҚКХК)      5    4-12      3
16.”Насаф-ФМ”(Қарши)          3     8-12    2
17.”Бинокор”(Қарши)              5   12-24    2
18.”Китоб”(Китоб)               4    0-0             0                

 

Фахриддин Чориев 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!