Қашқадарё вилояти чемпионатида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди

Мазкур турда  “Қарлиқ” жамоаси ўз майдонида  “Бинокор” жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Мазкур учрашувда мубораклик футболчилар  рақибларидан устун келиб 4:2 ҳисобида ғалаба нашидасини суришди.

Турнинг қизиқарли баҳси Қарши шаҳрида   бўлиб ўтди . “Қарлиқ” жамоасини таъқиб қилиб келаётган қамашининг “Зафар” жамоаси эса   сафарда  Қарши қурлиш касб-ҳунар коллежининг   “Турон”  жамоаси  билан  ўзаро куч синашди.  Қамашиликлар 3-турда 5:2 натижаси билан навбатдаги  ишончли ғалабани қулга киритишди.

Қамашиликлар ушбу турдан сўнг, тўплар нисбати 11-4 кўринишида 9 очко билан турнир қадамига айланиб олишди.

Яккабоғнинг “Семруғ” жамоаси ўз майдонида “Ҳисор” жамоасини қабул қилди. Уч учрашувдан буён мазмунли ўйин кўрсатаётган яккабоғлик футболчилар ниҳоят 3-турда кешликлар устидан 3:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг мавсумдаги дастлабки 3 очкони  қулга киритишди.  

Ушбу тур “Насаф-ФМ” , ”Чироқчи”жамоалари дам олишди.

3-турдан  кейинги вазият:

Жамоалар

Ўйин

 Очко

1

 “Зафар”(Қамаши)

 3

 9

2

“Қарлиқ”(Муборак)

3

9

3

“Шўртан-ФМ”(Ғузор)

3

6

4

“Нишон”(Нишон)

2

6

5

“Қарши”(Қарши)

2

6

6

“Навбаҳор”(Касби)

2

4

7

“Новқат-CITY”(Касби)

3

4

8

“Машъал-ФМ”

3

4

9

“Ҳисор”(Шаҳрисабз)

3

4

10

“Олимия”(ҚОЗК)

3

4

11

“Чироқчи”(Чироқчи)

3

3

12

“Семурғ”(Яккабоғ)

2

3

13

“Турон”(ҚҚКҲК)

3

3

14

“Аланга”(Косон)

3

3

15

“Кўкдала”(Чироқчи)

3

3

16

“Насаф-ФМ”(Қарши)

2

1

17

“Бинокор”(Қарши)

3

1

18

“Китоб”(Китоб)

3

0

Фахриддин Чориев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!