Қатар. Абдухолиқов ва Турсуновнинг жамоалари йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Шанба оқшомида Қатар Юлдузлар лигасида 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Темурхўжа Абдухолиқов фаолият олиб борадиган “Ал Сайлия” клуби “Ал Дуҳаил” меҳмони бўлиб, 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Абдухолиқов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Санжар Турсунов тўп тепадиган “Ал Харитият” эса “Ал Садд”га қарши кечган беллашувда 1:9 ҳисобида имкониятни бой берди. Турсунов қайдномага киритилмади.

“Ал Сайлия” 28 очко билан турнир жадвалида 6, “Ал Харитият” эса 16 балл билан 11-ўринда бормоқда.

Қатар Юлдузлар лигаси. 22-тур

“Ал Дуҳаил” – “Ал Сайлия” 5:2

“Ал Садд” – “Ал Харитият” 9:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!