Қатар ЖЧ-2022 учун 200 млрд доллар сарфлайди


Қатар молия вазири Али Шариф аль Эмади мамлакат ҳукумати ЖЧ-2022 мусобақасига тайёргарлик кўриш учун ҳар ҳафтасига 500 млн доллар сарфлаётганини таъкидлаб ўтган.

– Биз ҳафтасига асосий иншоотларга 500 млн доллар сарфлаяпмиз ва буни бош мақсадимизга ЖЧ-2022га яхши тайёргарликка кўриш учун кейинги уч-тўрт йил давомида бу ишни давом эттирамиз, – дейди Ал Эмади.

Qatar_2022

Маълум бўлишича, Қатардаги мундиалга ҳозирлик кўришга барча харажатлар 200 млрд доллар ташкил қилиши кутилмоқда. Аввалроқ, Қатарда мундиаль арафасида алкоголь маҳсулотлари истемол қилиш жойлари қисқартирилиши маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!